ИИВ томонидан тўрт эгизакнинг отасига 3 хонали уй совға қилинди

Сақлаш
13:22 / 28.05.2026 11 0

Ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти ИИББда хизмат қилаётган тўрт эгизак фарзанди бор ходимга 3 хонали уй совға қилди, деб хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.

 

Таъкидланишича, Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати баталёни видеокузатув гуруҳи кичик инспектор-оператори сафдор Одилжон Абдуллаев бир йўла 4 нафар эгизак фарзанднинг отасига айланган.

 

Одилжон Абдуллаев оиласида тўрт эгизак дунёга келгани тўғрисида аввалроқ хабар берилганди. Улар 2 ёшли қизалоғини тарбиялаб келаётганди. Эндиликда 5 нафар фарзанднинг ота-онасига айланган. Эгизаклар 2 ўғил ва 2 қиз бўлиб, апрель ойида туғилган эди.

 

​Ijtimoiy himoyaning amaliy samarasi: Toʻrt egizakning otasiga Ichki ishlar vazirligi tomonidan 3 xonali uy sovgʻa qilindi

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//