Маданият
Ўзбекистонда Ўзбек мультфильм уюшмаси ташкил этилади. Бу ҳақида Tashkent International Animation Forumининг биринчи кунида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу форумда Германия, Грузия, Исроил, Озарбайжон, Тожикистон, Россия, Украина, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан анимация мутахассислари, ўзбек аниматорлари ва «Ақлвой», «Болажон» телеканалларидан вакиллар иштирок этмоқда.
Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази директори Маъруф Мухторовга кўра, форумда ўзбек анимация соҳасидаги камчиликлар, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан ҳам хорижлик мутахассислар билан фикр алмашилади. Мутахассисларнинг тавсиялари, таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбек мультфильм уюшмаси ташкил этилади.
Шунингдек, форум давомида хориж ва ўзбек аниматорларининг ишлари намойиш этилади. “Made in Uzbekistan/Tomorrow” дастури доирасида Ўзбекистон номидан режиссёр Шокир Холиқовнинг хусусий студияда суратга олинган “Қиз ва булут” анимацион мультфильми қатнашади.
Шу билан бирга, айни вақтгача фақат 6 та қисми эфир юзини кўрган “Автосаргузаштлар” мультсериалининг давоми намойиш этилади. Мультсериалнинг режиссёри Абдулатиф Ҳайдаров форумдан катта натижалар кутаётганини маълум қилди.
“Форумда энг кўп кутаётганим – “Автосаргузаштлар”нинг қолган қисмларининг намойиши. Унинг болалар, томошабинлар томонидан қандай кутиб олинишини кўриш. Шунингдек, ушбу анимациянинг давомини суратга олиш лойиҳасини ҳам тақдим этмоқчиман. Бундан ташқари яна 3 та миллий мультфильм яратиш лойиҳасини бермоқчиман”, деди Абдулатиф Ҳайдаров.
Унинг таъкидлашича, ўзбек аниматорларига кўпроқ имконият бериш керак. Миллий кадрларга маблағ масаласида кўпроқ имкон бериш ўзбек анимациясини ривожлантира олади.
Эслатиб ўтамиз, форум доирасида хорижлик анимация соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар томонидан семинар-тренинглар ўтилиб, чет элдан эталон негативлари қайтарилган ўзбек мультфильмлари илк бор кенг жамоатчиликка намойиш этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ