Саида Мирзиёева Нукусда ташкил этилган анимация ўқув курси фаолияти билан танишди

Сақлаш
10:22 / 27.11.2025 7 0

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида Нукусда ташкил этилган анимация ўқув курси фаолияти билан қизиқди.

 

«Анимация — бу кичик йўналиш эмас, балки жаҳон креатив иқтисодиётининг улкан ва ажралмас қисми. Шу боис биз соҳада малакали мутахассислар тайёрлаб, глобал бозорга чиқишга интилишимиз керак», деб ёзди Мирзиёева ўз Телеграм саҳифасида.

 

Маълум бўлишича, Администрация раҳбари Болалар контентини ривожлантириш марказининг мамлакат бўйлаб анимация йўналишида ўқув курсларини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлаб, ушбу ташаббусни айнан Қорақалпоғистондан бошлаш кераклигини айтган.

 

«Нукусга сафарим чоғида мазкур ўқув курсининг фаолияти билан танишдим. Ёшлар билан суҳбатлашар эканман, кўзларидаги иштиёқни кўрдим, ҳис қилдим. Улар нафақат ўқишга, балки ўз келажагини яратишга интилишяпти.

 

Биз ёшларимизга имконият яратсак, улар албатта натижа беради. Кеча Нукусда бунга яна бир бор амин бўлдим», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//