Тошкент ИЭС ҳам пойтахт ҳавосини ифлослантиряптими?

Сақлаш
12:44 / 27.11.2025 4 0

Айрим ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда пойтахт ҳавосининг ифлосланиши Тошкент ИЭС томонидан ҳам содир бўлаётгани айтилган видео тарқатилмоқда.

 

Энергетика вазирлигининг берган расмий хабарига кўра, ушбу видео мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Мазкур видео қарийб 2 йил олдин — 2024 йилнинг февраль ойида олинган бўлиб, ўша пайтда станцияда асосий ёқилғи табиий газдан, захира ёқилғи сифатида эса қисқа муддат мазутдан фойдаланилган.

 

Таъкидланишича, Тошкент ИЭСда ҳозирги кунда ўрнатилган “Енгли фильтр” қурилмаси чиқиндиларни 99.5 фоиз самара билан тозалайди ва ҳавога ташланадиган қаттиқ заррачалар концентрациясини 100 мг/м³ дан 6 мг/м³ гача камайтиради.

 

Станцияда тутун газлари таркибини юқори аниқликда назорат қилувчи ва реал вақт режимида маълумотларни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуатцион марказига узатувчи автоматик мониторинг тизимлари жорий этилган.

 

Шу билан бирга, станциянинг санитария-ҳимоя ҳудудида замонавий экопост ўрнатилган бўлиб, у атроф-муҳит ҳолатини доимий назорат қилиш ва экологик кўрсаткичларни тезкор мониторинг қилишни таъминлайди.

 

Хабарда ёзилишича, жорий куз-қиш мавсуми бошлангандан бери мазкур станцияда мазут ёқилғисидан фойдаланилмаган ва станция табиий газ асосида ишламоқда.

 

Вазирлик ижтимоий тармоқ эгалари ва фуқаролардан тасдиқланмаган ва нотўғри бўлган маълумотларни тарқатмасликларини сўради ҳамда бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//