Жамият
Адлия вазирлигига америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Риз ўз муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб, мурожаат қилган.
Мурожаатда муаллифнинг 15 йил давомида инглиз тилига («Bygone Days») таржима қилган «Ўткан кунлар» асари ижтимоий тармоқларда рухсатсиз электрон шаклда тарқалаётгани айтилади.
Шунга кўра Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўрганиш ўтказилган.
Натижада ушбу асар Марк Риздан рухсат олинмасдан, ҳеч қандай шартномасиз тўлиқ ҳолда электрон шаклга ўтказилгани ва unilibrary.uz тизимига жойлангани маълум бўлган.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича университет масъулларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Суд қарорига кўра, масъул ходимга 2 060 000 сўм миқдорида жарима белгиланган ҳамда асарнинг электрон нусхаси unilibrary.uz тизимидан ўчирилган.
Шунингдек, келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида университетда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга риоя қилиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилган.
«Маълумот учун, таржимон Марк Ризга «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, зарарни қоплаш учун ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77403
Жамият
56517
Жамият
55712
Жамият
50764
Жамият
//
Изоҳ йўқ