Жамият
Кеча ижтимоий тармоқларда дарахт кестириб, инспекторга куч ишлатган мансабдорнинг видеоси тарқалди.
Воқеа Фарғона вилояти Бувайда туманида содир бўлган.
Экология қўмитасининг берган хабарига кўра, мазкур туман аҳолиси дарахтлар кесилаётгани бўйича қўмитага мурожаат йўллаган.
Мурожаатга асосан воқеа жойига етиб борган қўмита инспектори эса кескин қаршиликка ва ҳужумга учраган.
«Таъкидлаш жоизки, республикада Президент томонидан дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Қолаверса, дарахт кесиш учун Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларидан рухсат олиш лозим. Ваҳоланки, Бувайдадаги дарахтларни кесишга рухсат берилмаган. Шунга қарамасдан, туман ҳокими ўринбосари С.Хизиров мораторийга ҳам, қонунчиликка ҳам қўл силтаган ҳолда дарахтларни кесишни буюрган», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, қонунбузарликка қарши чиққан, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирмоқчи бўлган инспекторга нисбатан зўравонлик қилинган ва у ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Маълум бўлишича, ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Хизиров лавозимидан озод этилган. Шунингдек, хабарда ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари бошлангани айтилади. Якуни бўйича ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.
«Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси инспекторга касбий фидоийлиги учун миннатдорлик билдиради! Қўмита юқоридаги каби хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди ва ҳар қандай экологик жиноят кескин жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77402
Жамият
56516
Жамият
55712
Жамият
50764
Жамият
//
Изоҳ йўқ