Сиёсат
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда давлат раҳбари экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилишини айтди.
Ўтказилган учрашувларда ҚҚСни қайтаришда муаммолар борлиги аниқланган. Шу муносабат билан уларга ҚҚСни қайтариш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилиб, 80 фоиз маблағ қўшимча текширувларсиз 7 кун ичида қайтариб берилади.
Бундан ташқари, экспортчиларнинг масалаларини доимий ўрганиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича узлуксиз ва доимий ишловчи штаб тузилади, «1094» рақамли колл-марказ ташкил этилади.
Президент ер участкаларини аукционга чиқариш муаммосига тўхталди.
Масалан, 35 мингта ер участкаси электрон тизимга киритилгани билан бугунги кунга қадар Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бирорта ер участкаси аукционга чиқарилмагани кўрсатиб ўтилди.
Ҳокимликлар, қурилиш ва архитектура идоралари масалага юзаки қараётгани таъкидланди. «Неча марта бу масала сизларга тушунтирилди. Тадбиркорлардан талаб катта, лекин, амалда ҳали натижа йўқ», дея танқид қилди давлат раҳбари.
Жамият
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77951
Жамият
56848
Жамият
56081
Жамият
51128
Жамият
//
Изоҳ йўқ