Энди қурилиш объектларига камера ўрнатиш мажбурий бўлади

Сақлаш
09:42 / 08.06.2026 9 0

Жорий йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистонда айрим қурилиш объектларида видеокузатув камераларини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.

 

Президентнинг 2026 йил 4 июндаги фармонига кўра, мазкур талаб тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар, ИИИ ва ИВ тоифадаги ижтимоий соҳа, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектларига татбиқ этилади.

 

Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан қуриладиган ва қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларда ҳам видеокузатув тизимлари ўрнатилиши шарт бўлади.

 

Мазкур чора қурилиш жараёнлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//