Tадбиркорларга 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади

Сақлаш
20:53 / 15.04.2022 906 0
Фото: Google

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда бизнес ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб чиқилмоқда.


Хизматлар соҳасида аввал ажратилиб, қайтарилган 360 миллиард сўм ресурслардан бугунги кунга қадар атиги 9 миллиард сўми (ёки 3 фоизи) янги лойиҳаларига йўналтирилгани таъкидланди.


Хизматларни ривожлантириш учун банкларга жойлаштирилган ресурслар бўйича аввалги фоиз (10 фоиз) ставкаларини ўзгаришсиз қолдириш топширилди.


Тадбиркорлик жамғармасининг тадбиркорларга компенсация тўловларини кенгайтириш учун жамғармага 400 миллиард сўм, кейинчалик яна 500 миллиард сўм йўналтириш вазифаси қўйилди.


Бундан ташқари, хизматлар соҳаси учун Миллий банк томонидан жалб қилинган 200 миллион доллар ҳисобидан тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Бунда, кредит ставкаси Тадбиркорлик жамғармаси компенсацияси билан 18 фоиздан ошмайди.


1 декабрга қадар юқорида қайд этилган маблағлар тўлиқ тадбиркорларга берилиши шартлиги белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//