Сиёсат
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Унда aҳоли томорқаларида энг катта муаммо – сув таъминоти бўлаётгани қайд этилди.
“Мисол учун, Қашқадарёдаги 65 минг гектар томорқадан 24 минг гектарида сув муаммо. Бунинг сабаби – туман ҳокимлари сув тармоқларини тиклаш, қудуқлар қазиш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишларини вақтида лозим даражада бажармаган”, деди давлат раҳбарлари.
Шу муносабат билан мутасаддиларга:
- экин турлари жойлашувидан келиб чиқиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 4 миллиард куб метр сувни тақсимлаш;
- ҳар бир маҳалла кесимида ариқ очиш, тозалаш, тармоқларни тиклаш бўйича графикни тасдиқлаб, ишларни бошлаш топширилди.
Бу ишлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Шу билан бирга, Қўшработ, Нуробод, Конимех, Пешку, Чироқчи, Жарқўрғон, Бойсун, Оҳангарон, Ғаллаорол, Фарғона каби туманларида сув таъминоти оғир маҳаллаларда қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ