Маданият
Аввал хабар берганимиздек, бугун – 14 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” ва маънавият: жамоатчилик нигоҳида” мавзуcида илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
Марказ қошидаги таниқли олимлар, маънавият фидойилари, жамоатчилик вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи қатнашган мазкур йиғилишда “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобидан ўрин олган “Янги Ўзбекистон стратегияси”, “Халқпарвар давлат”, “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”, “Адолатли ижтимоий сиёсат”, “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”, “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар” йўналишидаги вазифаларни кенг тарғиб қилиш, “Маънавий тараққиёт” йўналишида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, уларни амалга ошириш жараёнлари, бу йўлда ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов сўзга чиқди:
– Президентимиз инсон қалбининг чегараси бор, бу чегарани асраш керак деб бежиз айтмаган. Масалан, Ўзбекистоннинг сарҳадлари 6200 километрдан ошиқ, уни қўриқлаш учун махсус хизматлар ташкил этилган. Мен юртимиз сарҳадларини алоҳида бир шахснинг қалбидаги чегаралар билан таққослагим келади. Инсон қалбининг чегараларини қўриқлаш мамлакат чегарасини қўриқлашдан оғирроқ, деган бўлардим. Сабаби, бу чегарани биз кўзимиз билан кўрмаймиз, қўлимиз билан ушламаймиз. Давлат чегараларини ҳарбийлар қўриқласа, инсон қалбини биз – маънавиятчилар асраймиз. Бизнинг вазифамиз ҳам аскарларникидан кам эмас.
Шунингдек, илмий-маърифий анжуманда профессор Қиёмиддин Назаров “Маънавий янгиланиш: имконият ва истиқболлар” мавзусида маъруза қилиб, “Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастурини тайёрлаш ҳақида гапириб ўтди. Ушбу дастурни тайёрлашда энг аввало, ҳуқуқий асос ҳамда иқтисодий тафаккур мезонларини ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлади.
Экспертлар томонидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобидан келиб чиқадиган асосий вазифалари, маънавий янгиланиш жараёнидаги имконият ва истиқболлар, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастурини тайёрлаш борасидаги масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда мазкур концепцияни амалга ошириш миллий дастурини ишлаб чиқиш юзасидан Республика ишчи гуруҳини тузиш ва унинг вазифаларини белгилаб олишга келишилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ