“Мен ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаганман” – юридик университет ректори баъзи маҳаллий сайтларга эътироз билдирди

Сақлаш
17:50 / 14.04.2022 744 0

Тошкент давлат юридик университетида тегишли рухсатнома олинмасдан бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совиткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани сабаб олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилгани хабар қилинган эди.

 

Университет ректори  Facebookдаги шахсий саҳифасида ушбу хабарни баъзи маҳаллий сайтлар бузиб талқин қилаётганига эътироз билдирди.  Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан у жаримага тортилмаган.

 

“Кеча "Qalampir.uz", "Repost.uz", "Bugun.uz" каби интернет нашрлар ва айрим ижтимоий тармоқдаги каналлар "ТДЮУ ректори жавобгарликка тортилди" сарлавҳаси остида маълумот тарқатишди. Бу умуман нотўғри, Мен ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаганман”, деган Акбар Тошқулов.

 

Шунингдек, ректор бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўраган.

 

“Улар Бош прокуратура маълумотидаги "масъул раҳбари" сўзини хайп қилиш учун "ректор" сўзига алмаштириб тарқатаяпти. Биз ўз шаънимиз ва қадр қимматимизни белгиланган тартибда ҳимоя қиламиз албатта. Лекин бошқа нашрлар ва ўқувчилар бу ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраймиз. Аниқ маълумот ТДЮУ томонидан яқин вақтларда тақдим этилади”, деган у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//