Жамият
Тошкент давлат юридик университети биносида ўзбошимчалик билан деворларни тешиш, турли тахтачалар ўрнатиш каби ишлар қилингани аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар қилди.
Қайд этилишича, прокуратура идоралари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда маданий меросни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланишда қонун талабларига риоя этилиши юзасидан доимий ўрганишлар ўтказиб борилган. Жумладан, Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, XIX асрга оид архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва аёллар гимназияси) Тошкент давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилган. Натижада тегишли рухсатнома олинмасдан бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совиткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган.
Олийгоҳ раҳбарияти томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмагани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Ҳозирда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ