Энди фуқаролар сайловда иштирок этиш билан бирга, сайловчилар рўйхатини таҳрирлаши ҳам мумкин

Сақлаш
20:39 / 09.09.2021 993 0

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов тобора қизғин тус олиб, сайловчилар учун янги ва қулай имкониятлар яратилмоқда.

Эндиликда фуқаролар сайловда иштирок этиш билан бир қаторда, сайловчилар рўйхатига аниқлик киритишга ҳам ўз ҳиссангизни қўшиши мумкин. 

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида хонадонда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш имконини берувчи махсус хизмат ишга туширилди.  



Мазкур хизматдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар “Яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш” (https://my.gov.uz/uz/service/389) рукнига кириб, жорий кадастр рақами бўйича ҳудуд ҳамда туманни танлаши ва доимий рўйхатда истиқомат қилувчилар жадвалида кўрсатилган фуқароларни манзилдан ўчирмоқчи ёки ўрнига янги фуқарони қўшмоқчи бўлса,  маълумотларни таҳрирлаши мумкин.  Тақдим этилган маълумотлар масъул мутахассислар томонидан текширилади ва 1 иш кунида тўғриланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияси асосида 50 га яқин хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилгани ва имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳларини тузиш масаласи кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//