Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияси асосида 50 га яқин хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди

Сақлаш
14:24 / 09.09.2021 1037 0

Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати


Унда Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этди.

Тадбирни Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуп Қобулжонов кириш сўзи очар экан, Ўзбекистон муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови арафасида турганини қайд этди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияси асосида 50 га яқин хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати


Давра суҳбати доирасида хорижий журналистларга аккредитация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//