Жамият
Президентнинг “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Эндиликда “Йўл харита” доирасида ўзганинг еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институти янада ривожлантирилади. Шунингдек, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар ҳам такомиллаштирилади.
Қарор билан муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:
– темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари учун вилоят ҳокимлари қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
– электр, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги таркибидаги ички йўллар ва кичик сув ҳавзалари учун ер ажратиш талаб этилмайди (техник талабларда белгиланган ҳоллар мустасно). Булар учун сервитут белгиланади;
– сервитут ҳуқуқи келишув шаклида, келишувга эришилмаганда эса суд қарори билан расмийлаштирилиши мумкин;
– сервитут белгиланган ер учун ер солиғи (ижара тўлови) ер мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси томонидан тўланади.
Хабарга кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ