Жамият
Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд. сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган. Бу ҳақида Бош прокуратура маълум қилди.
Шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн. сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.
Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд. сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни қиморда ютқазиб қўйгани сабабли ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, бугунги кунда республикамизда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ