57 млн сўмни қиморда ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси ўз жонига қасд қилди

Сақлаш
23:48 / 18.11.2021 6130 1

Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни қиморда ютқазиб қўйгани сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақида Oyina.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

 

Қайд қилинишича, 2021 йил 17 ноябрь куни соат 16-00лар чамасида Шаҳрихон тумани, Бўстон МФЙ, Янгиқадам кўчаси, 58-уйда яшовчи Р.Б. (Фарғона Давлат университети ўқитувчиси) мазкур ҳудудда жойлашган қабристон «навес»ига бўйин соҳасидан ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.

 

Р.Б.нинг жасадини суд-тиббий экспертиза мутахассиси иштирокида кўздан кечириш давомида тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Р.Б.нинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Р.Б. Фарғона давлат университетида ўқитувчи лавозимида ишлаб келгани, «1xbet» букмейкерлик компанияси орқали таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ўйнаши, 16.11.2021 куни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи «Хуршидбек» исмли шахсдан мазкур қимор ўйинларини ўйнаш учун 57.000.000 сўм қарзга олгани ва «1xbet» ўйинларида мазкур пулларни ютқазиб қўйгани аниқланган. 

 

Шунингдек, қарзини 18.11.2021 куни қайтариб беришни ваъда қилиб, уйидан олиб келиб беришини айтган, 18.11.2021 куни оила аъзоларига телефон рақами орқали уни қабристондан топишлари тўғрисида смс-хабарнома юборган, шу куни соат 17-30 лар атрофида оила аъзолари томонидан ўзи истиқомат қилиб келган МФЙ қабристонидан «навес»га ўзини осган ҳолатда топилгани аниқланган.

1 Изоҳ

Bexzod

12:01 / 01.01.1970

Botirjon aka yaxshi inson edilar. Yoshlar ittifoqi tizimida birga ishlaganmiz. Allohrahmatiga olsin. Oilasi va yaqinlariga chiroyli sabr bersin.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//