Устоз санъаткор Отахон Матёқубов 90 ёшни қаршилади

Сақлаш
14:40 / 11.04.2022 838 0

Бутун умрини миллий мусиқа санъати ривожига ва ёшларга илм ўргатишга бахшида қилган устоз санъаткор Отахон Матёқубов қутлуғ 90 ёшини ўзбек санъати дарғалари, шогирдлари, талабалар ва яқинлари қуршовида қаршилади. Бу ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбеков хабар берди.

 

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти катта залида тантанали равишда нишонланган тадбирда ижро этилган достон, терма ва мумтоз наволарнинг энг сара намуналари барчага ажиб таассурот ҳадя этди.

 

 

«Айтиш жоизки, Отахон Матёқубовдек устоз санъаткор билан ёнма-ён туриб ишлаш баробарида улардан санъатнинг бизга нотаниш баъзи йўлларидан юриш ҳадисини олаётганимиз ҳам бахт ҳам имкониятдир», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//