Жамият
Ўзбекистонда Нотўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг пастлиги тенденцияси сақланиб қолмоқда.
«Тараққиёт стратегияси» маркази берган маълумотга кўра, мамлакат аҳолисининг 44 фоизи кам ҳаракатли турмуш тарзини олиб боради. 36 фоизи эса соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилмайди. Шу билан бирга, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (сут, дон, мева ва сабзавотлар) истеъмоли камайиб, фаст-фуд истеъмоли ортиб бормоқда. Натижада, семизлик билан касалланган катталар улуши 2012 йилдаги 21 фоиздан 2022 йилда 30 фоизгача ошиб, Қозоғистон (18,4 фоиз), Қирғизистон (26,6 фоиз), Тожикистон (23,9 фоиз) ва Туркманистон (21,4 фоиз) каби қўшни давлатлар кўрсаткичларидан ўтиб кетган.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги билан боғлиқ қўшимча хатарлар ҳам мавжуд бўлиб, заҳарланиш ҳолатлари ва талабга жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг катта ҳажмлари қайд этилмоқда. Жумладан, 2025 йилда 44 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланиб, хавфсизлиги тасдиқланмаган (яроқлилик муддати ўтган ёки санитария меъёрларига мос келмайдиган) 33 230 тонна маҳсулот яроқсиз деб топилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда озиқ-овқат нархларининг ошиши ва сифатли маҳсулотлар қийматининг юқорилиги аҳолининг соғлом овқатланиш имкониятларини чеклаб, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатарларни кучайтирмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77887
Жамият
56797
Жамият
56026
Жамият
51079
Жамият
//
Изоҳ йўқ