Маданият
Малайзиянинг «РТМ» давлат телерадиокомпанияси буюртмаси асосида «Руббертаппер Продуcтион» Ўзбекистонда малай тилидаги 8 қисмдан иборат «Ўзбекистон ҳақида муҳаббат кундалиги» («Dairi Cinta Uzbekistan») номли сериал тасвирга олмоқда.
Хабарга кўра, телелойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги ҳамда «Uzbekistan Airways» яқин ҳамкорлик қилмоқда.
Суратга олиш ишлари ижодий жамоа томонидан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятининг қатор ноёб тарихий-маданий ҳамда туристик масканларида олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида Жануби-Шарқий Осиёда кенг танилган малайзиялик актёр ва актрисалар ўз ижтимоий тармоқлари орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини фаол тарғиб қилмоқда. Улар томонидан халқаро авиачипталар хариди, замонавий аэропорт хизматлари, қулай меҳмонхоналар, маҳаллий транспорт тизими, миллий таомлар ва юртимизнинг диққатга сазовор масканлари ҳақида 100 га яқин пост ва видеороликлар эълон қилинган. Бу материалларда эса Ўзбекистонга саёҳат қилишни режалаштираётган хорижлик сайёҳлар учун фойдали ва батафсил маълумотлар тақдим этилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу медиа лойиҳа Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда замонавий инфратузилмасини кенг тарғиб қилиш орқали Малайзия ва бутун ASEAN минтақасидан келувчи сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
Маълумот учун, 1946 йилда ташкил этилган «РТМ» Жануби-Шарқий Осиёдаги йирик ва нуфузли медиатузилмалардан бири ҳисобланади. Унинг умумий томошабинлар аудиторияси қарийб 100 миллион кишини ташкил этади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77887
Жамият
56797
Жамият
56026
Жамият
51079
Жамият
//
Изоҳ йўқ