Ҳарбий хизматга оид қонун лойиҳаси рад этилди

Сақлаш
14:45 / 19.05.2026 10 0

Сенатнинг ялпи мажлисида "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун кўриб чиқилди.

 

Мазкур нормада ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисидаги ахборотни реал вақт режимида идоралараро интеграциялашув платформаси орқали алмашиш, ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш ҳамда сержантлар таркиби учун янги ҳарбий унвонларни жорий этиш назарда тутилган.

 

Хабарга кўра, бу каби кўплаб ижобий жиҳатларига қарамасдан, сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда экспертлар қонуннинг айрим нормалари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тўлиқ мувофиқ эмаслигини қайд этган.

 

Хусусан, давлат органларининг ваколатлари, ҳарбий рўйхатни юритиш тартиби, идоралараро ахборот алмашинуви ҳамда фуқаролар ҳуқуқларига дахлдор айрим нормаларни қайта ишлаш зарурлиги таъкидланган.

 

Шунингдек, қонун қабул қилиниши муносабати билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилиши лозим бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар етарлича таҳлил қилинмагани билдирилган.

 

Сенаторлар бу каби ҳолатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийинчиликлар туғдириши мумкинлигига эътибор қаратган.

 

Якунда қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//