Жамият
Жорий йилнинг 1-чорагида Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, энг кўп мурожаатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ваколатидаги масалаларга бўйичадир.
Кейинги ўринларни Мажбурий ижро бюроси ҳамда Ички ишлар вазирлиги эгаллаган.
Вазирлик ва идоралар ваколати доирасидаги масалаларга оид мурожаатларнинг келиб тушиш сони қуйидагича:
▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 26 077 та;
▪️ Мажбурий ижро бюроси — 24 889 та;
▪️ Ички ишлар вазирлиги — 22 623 та;
▪️ Энергетика вазирлиги — 17 791 та;
▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 12 699 та;
▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 12 152 та;
▪️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 11 444 та;
▪️ Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — 10 546 та;
▪️ Бош прокуратура — 9 462 та;
▪️ Марказий банк ва тижорат банклари — 8 549 та;
▪️ Олий суд — 6 343 та;
▪️ Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси — 5 453 та;
▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 4 796 та;
▪️ Солиқ қўмитаси — 4 296 та;
▪️ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — 3 831 та;
▪️ «Ўзсувтаъминот» АЖ — 3 459 та;
▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 3 115 та.
Таъкидланишича, Президент номига йўлланаётган мурожаатларнинг катта қисмида, аслида, вазирлик, қўмита, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар кўтарилган.
Муҳим жиҳат эса Президент Халқ қабулхонасига юборилган ҳар бир мурожаат кўриб чиқилиши ва ижроси таъминланиши учун тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг республика бўғинига юборилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жаҳон
77887
Жамият
56797
Жамият
56026
Жамият
51079
Жамият
//
Изоҳ йўқ