Жамият
"BABY LAND" хусусий боғчасида содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби маълум қилди.
Таъкидланишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида боғча тарбияланувчиси вояга етмаган У.Ф.нинг танасида тан жароҳатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
РСТЕИАМ Самарқанд филиалининг 2022 йил 04 апрель кунидаги судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, суд тиббий текшируви вақтида вояга етмаган У.Ф.нинг танасида бирон-бир тан жароҳатлари топилмаганлиги кўрсатилган.
“Натижада мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқлиги сабабли, 2022 йил 04 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ