Самарқандда она фарзандини хусусий боғчада  калтаклашганини айтмоқда

Сақлаш
16:15 / 01.04.2022 889 1

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги «Baby Land» хусусий боғчасида тарбияланувчига шикаст етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 24 март куни шаҳарнинг Суғдиёна масканида яшовчи И.Ш. вояга етмаган фарзандини Самарқанд туманидаги «Kids academy Baby Land» номли хусусий болалар боғчасидан уйига олиб келганида танасининг турли жойларида тилинган жароҳатлар борлигини кўрган.

 

31 март куни фуқаро И.Ш. Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, боғча тарбиячиси Д.И.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

1 Изоҳ

Санжарбек Уролов

12:01 / 01.01.1970

Birovni bolasini urish tugul san diyish gunoh bizni dinimizda. Menimcha xususiy bog'chalarni ham malum vaqtda tekshirib turilsa davlat nazoratida bulsa yaxshi bulardi.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//