Тошкент–Олмаота йўналишидаги йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси ортга сурилди

Сақлаш
14:48 / 31.03.2022 831 0

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзтемирйўлйўловчи» Қозоғистон томонидан №647/648-сонли Нукус–Бейнеу ва №1/2-сонли Тошкент– Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси кейинги муддатга кўчирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақида АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, бунга қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб бўлган. Мазкур қарор Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.

 

“Йўл ҳужжатларини (чипталарини) сотиб олган ва фойдаланилмай қолган чипта(лар)нинг пули темир йўл кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади. Ёки, кейинги саналарга қайта расмийлаштириб берилади”, дейилади хабарда.

 

Ҳолат Қозоғистон Республикаси билан чегара ўтиш жойларида санитария-эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар давом этади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//