Жамият
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган халқаро йўналишдаги йўловчи поезд қатновларини қайта йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Қазақстан темир жолы» МК» АЖ билан келишуви асосида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу поезд «Нукус» вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва «Бейнеу» станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.
Ҳаракат давомида ушбу поезд Хўжайли, Қўнғирод, Жаслик, Қорақалпоғистон станцияларида ҳам тўхтаб ўтади.
Шунингдек, бошқа қўшни давлатлар билан ҳам темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши кутилмоқда. Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77436
Жамият
56550
Жамият
55732
Жамият
50803
Жамият
//
Изоҳ йўқ