Маданият
Айни пайтда Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказаётган “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловининг туман босқичига иштирокчиларни саралаш жараёнлари давом этмоқда.
Танлов эълон қилингач, Oyina.uz порталига тарғиботчилар томонидан миннатдорчилик мактублари келиб тушди. Улар томонидан билдирилган таклиф ва саволларга танлов ташкилий қўмитаси аъзоси Тўхтасин Арслоновдан жавоб олдик.
–Ушбу танловда қатнашиш учун тарғиботчилар қаерга мурожаат қилиши лозим?
–Танлов низомига кўра, унда республикамиздаги барча умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этишлари мумкин. Тарғиботчилар ўзлари фаолият юритаётган таълим муассасаси жойлашган ҳудуддан қатнашадилар. Улар 10 апрелга қадар туман маънавият бўлинмаларига ариза, ижодий фаолияти акс этган ҳужжатлар (фото-альбом) билан мурожаат қилишлари лозим.
–Танлов иштирокчилари қай тарзда баҳоланади?
–Ҳар бир туман бўлинмаларида тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини аниқлаб балл қўяди. Бунда тарғиботчининг ижодий тўгаракда нечта болани қамраб олгани, улар билан олиб борилаётган ишлар сифати, мактабда нечта ёш шоир-ёзувчилар кашф этилгани, ўқувчилар орасида китобхонлик даражаси ошгани, адабий кечалар, танловлар, учрашувлар, ижод мактабларига саёҳатлар қай даражада ташкил этилгани, ОАВда уларнинг ёритилгани, тарғиботчининг шахсий ижодий ютуқларига эътибор қаратилади.
–Фақат республика босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар тақдирланадими?
– Йўқ, иштирокчилар барча босқичларда рағбатлантирилади. Туман босқичида юқори балл тўплаган икки нафар биринчи ўрин ғолиблари кейинги босқичга ўтади. Туман босқичи ғолибларига фахрий ёрлиқ, пул мукофоти, мактабга эса 3 млн (1-ўрин), 2 млн (2-ўрин), 1 млн (3-ўрин) сўм миқдоридаги китоблар жамланмаси топширилади.
Ҳудудий босқичда ҳам иштирокчилар шу тарзда баҳоланади ва икки нафар биринчи ўрин ғолиблари республика босқичига йўлланма олади. Ҳудудий босқичда 1, 2, 3-ўринни эгаллаган иштирокчиларга фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар, бир лавозим маошига тенг пул мукофоти топширилади, улар ишлайдиган мактабга эса 5, 4, 3 млн сўмлик китоблар жамланмаси берилади.
Республика босқичи ғолибларига (бир нафар аёл ва бир нафар эркак) эса Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади, уларнинг мактабларига китоблар жамланмаси топширилади. Республика босқичининг барча иштирокчиларига икки ойлик маош миқдорида пул мукофоти берилади.
–Танлов адолатли ўтадими, деган савол ҳам келиб тушган.
–Албатта, ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг фаолиятини очиқ, холисона ва ҳаққонийлик билан баҳолайдилар.
–Мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари ўртасида ҳам танлов ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилмоқда. Бу ҳақда нима дейсиз?
–Бу ишлар ҳам келгуси режаларимизда кўзда тутилган, таклиф ва эътибор учун раҳмат.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
3 Изоҳлар
NargizaxonAbduxoliqova Rahmatillayeva
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum tanlov tashkilotchilari sizlarga katta rahmat.Shu vatanning bir bolagi bólganimdan faxrlanaman.Shunday imkoniyatdan foydalanib tanlovda ishtirok etaman.
Karim Sultonov
12:01 / 01.01.1970
Imkoni boricha tanlovda ishtirok etib g‘olib bo‘lishga harakat qilamiz.
Bobonazarova Zarnigor
12:01 / 01.01.1970
Òtilgan tògaraklarning vaqtida tashkil etilganligini faqat foto albomlar bilan isbotlanadimi?