“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловига марҳамат!

17:03 / 24.03.2022 9154
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи республика танловини эълон қилади.

 

Танловдан мақсад халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

 

таълим тизимидаги ислоҳотлар   ва унда белгиланган вазифалардан хабардорлиги, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган билимларини мустаҳкамлаш;

 

ўқувчи-ёшлар онгига ватанпарварлик, миллатпарварлик, бағрикенглик, ҳушёрлик ва огоҳлик каби туйғуларни сингдириш, уларни миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган илғор иш тажрибаларни оммалаштириш;

 

юксак касб маҳоратига эга бўлган фидойи соҳа мутахассисларини танлаш ва улар ҳақидаги маълумотлар банкини яратишдир.

 

Танлов уч босқичда ташкил этилади:

1-босқич – туман (шаҳар) босқичи: 2022 йил 10 апрелгача;

2-босқич –  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар  ҳудудий босқичи: 2022 йил 25 апрелгача;

3-босқич – Республика босқичи: 2022 йил 15 майгача.

 

Танловнинг барча босқичларида иштирокчилар фаолияти белгиланган низом асосида баҳоланади ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмаси ва дипломлар, пул мукофотлари билан, Республика босқичи ғолиблари эса Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони, қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолиблар фаолият юритадиган мактабларга китоблар жамланмаси топширилади.

 

Танловда иштирок этиш истагидаги тарғиботчилар туман маънавият бўлинмасига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ташкилий қўмита

5 Изоҳлар

Ungbay

06:01 / 01.01.1970

Ta'limga qanchalik e'tibor qaratilishi kerak bo'lsa, barchasini safarbar etish kerak!

Asqar Allayorov

06:01 / 01.01.1970

Prezidentimiz tashabbusi bilan targʻibotchi shtatini yaxshi tashkil etildi.Buning natijasida yashiringan iqtidorli ijodkorlarni kashf etishi mumkin.Biroq targʻibotchilarimiz oʻz ishlarini etarlicha bilishmayapti deb oʻylayman.Menimcha targʻibotchilar oʻquv kurslarini tashkil etish va ulardan munosiblari saylab olinsa yaxshi natija beradi deb oʻylayman

Abbosbek

06:01 / 01.01.1970

Har bir qilinayotgan ishlar biz yoshlar uchun, ertangi kunimiz uchun. Albatta qatnashaman.

Бахром Гойиб (Гайбишов)

06:01 / 01.01.1970

Бугунги куннинг долзарб масаласи, таьлим сохасидаги хар кандай ташаббус куллаб-кувватланиши лозим.Вактида ташкил этилаётган тадбир.Мактабларда таргиботчига муносабат янада хайрихохлик, хамкорлик асосида йулга куйилса яхши буларди.

Kumushxon

06:01 / 01.01.1970

Ijodkorlar uchun judayam zo'r imkoniyat. Hammaga omad tilayman.

Изоҳ қолдириш