Абдулазиз Комилов Россияга киритилаётган санкцияларнинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида гапирди

Сақлаш
17:39 / 17.03.2022 954 0

Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ҳарбийлари хориждаги ҳарбий амалиётларда қатнашмаслиги ҳамда Россияга киритилаётган санкцияларнинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида гапирди. Бу ҳақида «Bugun.uz» мухбири хабар қилмоқда.

 

Вазир Ўзбекистон тарихан ҳам Россия, ҳам Украина билан миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда манфаатларни давом эттириб келишини қайд этди. Шунингдек, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонга жиддий хавотир уйғотаётганлигини, Ўзбекистон вазиятга тинч ечим топиш тарафдори эканини таъкидлади.

 

«Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий амалиёт Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги, суверенети ва ҳозирги яxлитлигини тан олади, Донецк ва Луганскни тан олмаймиз. Бизнинг ҳарбий қўшинларимиз хориждаги ҳарбий амалиётларда қатнашмайди.

 

Россияга киритилаётган санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир қилмоқда. Ҳозирда бунинг олдини олиш ишлари ҳам кўрилмоқда. Элчихонамиз вакилларининг барча оила аъзоларини қайтаришга ҳаракат қиламиз.

 

Ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтаришда Польша давлати жуда катта ёрдам берди. Бироқ яна 300 га яқин фуқаролармиз Украинида қолган. Уларга биз ёрдам бериб турибмиз, йўлини топиб, албатта Ўзбекистонга қайтарамиз», — деди Ташқи ишлар вазири.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//