
Сиёсат
Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенаторлар Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитишдан бошлади.
Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маруза қилмоқда.
“Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.
Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз.
Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаймиз.
Яна 300 га яқин фуқаролармиз Украинада қолган. Уларга биз ёрдам бериб турибмиз, лекин йўлини топиб, албатта, Ўзбекистонга қайтарамиз”, деди Абдулазиз Комилов.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ