Буюк Британия қироличаси вафот этганда 10 кунлик фавқулодда чоралар кўрилиши маълум қилинди

Сақлаш
15:08 / 04.09.2021 1050 0

Бу ҳақда Тасс ахборот агентлиги маълум қилди.

Қиролича Елизаветта II вафот этганда юз бериши мумкин бўлган тартибсизликнинг олдини олиш мақсадида 10 кунлик фавқулодда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.  

Унда кўплаб мамлакатлардан келувчи одамлар оқими сабаб, шунингдек, террорчилик хавфининг кучайиш эҳтимоли туфайли махсус хизмат вакиллари юқори даражада тайёргарлик ҳолатида бўлиши таъкидланган.

Хабар берилишича, ҳужжатда қироличанинг ўлими куни «Д» деб номланган бўлиб, ҳодисадан бир неча соат ўтгач, бош вазирга, вазирлар маҳкамаси котибига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларига монархнинг ўлими тўғрисида хабар берилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, қироллик оиласи веб-сайти қора рангга ўзгариши, Буюк Британия бош вазири ва бир қатор етакчи вазирликлар жойлашган Лондон марказидаги Уайтхолл кўчасида байроқлар туширилиши, мотам ва монархнинг ўлимини тасдиқловчи қисқа баёнот ҳам берилиши таъкидланган.

Аввалроқ Елизавета II нинг соғлиғи хавф остида экани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//