Маданият
Муттасил ёғингарчилик туфайли Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди. Бухоро вилоят Маданий мерос бошқармасига кўра, қулаб тушган қалъа девори қисмини ва Талипоч дарвозасини таъмирлаш учун Туризм ва маъданий мерос вазирлиги томонидан 1 миллиард сўм маблағ ажратилган.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган «2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати»га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади», дейилади хабарда.
Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу объектнинг лойиҳа олди ишлари олиб борилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ