Жамият
Наврўз байрами муносабати билан йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 19–26 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарлараро қўшимча поездлар қатнови амалга оширилади. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.
Қайд этилишича, шу кунлари Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 21–23 март кунларида ички йўналишдаги йўловчи поездлар учун байрам чегирмалар мавжуд:
нафақахўрлар, ногиронлар, 1941–1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50 фоиз;
олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;
оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;
бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;
«Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10 фоиз.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ