Жамият
Хусусан, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларга барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновлари учун:
- нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50 фоиз;
- олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;
- оилаларга (икки ва ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15 фоиз;
- коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;
- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун - 10 фоиз чегирмалар жорий қилинди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирма берилади.
Шунингдек, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳам эълон қилинди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ