“Tashkent city” можаролари тугамайди...ми?

Сақлаш
23:48 / 31.08.2021 962 0

Пойтахтимизда жуда кўп баҳс ва муҳокамаларга сабабчи лойиҳалардан бири Tashkent city қурилиши бўлди, десак адашмаймиз. Бунинг учун кўплаб меъморий обидалар бузиб ташлангани, ҳудудга кириш пулли қилиб қўйилгани...

Куни кеча ижтимоий тармоқларда яна бир баҳсли ҳолат кузатилди.

Эл қатори паркка пул тўлаб кириб, амфитеатрда фонтанни томоша қилаётган юзлаб юртдошларимиз қаторида биз ҳам суҳбат қуриб ўтирган эдик. Бирдан парк қўриқчилари келиб, амфитеатрни бўшатиб қўйишни барчадан талаб қилиб, ҳаммани ташқарига ҳайдабчиқарди ва рация орқали тозаландидеб ҳисобот берди.

Тозалаш нима мақсадда амалга оширилаётгани билан қизиққанимизда Бу ерда ҳозир тадбир бўлади”, деган жавобни олдик. Бироздан сўнг тўрт киши пайдо бўлиб, икки севишганни видеога ола бошлади, орада улар учун махсус буюртма мусиқа билан фонтан қайта ишга туширилди. Aйтилган тадбир шу экан. Икки севишганнинг “Love story”си сабаб паркка пул тўлаб кирган бир неча юз киши дам олиб ўтирган ўрнидан турғазилиб, амфитеатрдан ҳайдаб чиқарилди. Йўлаклар ҳам қўриқчилар томонидан тўсиб қўйилди. Бу ҳолат жаҳлимни чиқарди, чунки турғазиб юборилганлар орасида ота-онам тенги, ёши катта инсонлар ҳам бор эди”, дея ёзади блогер Обиджон Латипов.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шарҳларга кўра, бўлажак куёв ўзини тадбирбўйича менежер деб таништирган Даврон исмли йигитнинг дўсти экан ва 300 дан ортиқ кишининг чиқариб юборилишига сабаб бўлган “Love story” учун пул тўланмаган. Aммо кейинроқ масъуллар одамларнинг эътирозидан сўнг тўловни тасдиқловчи чекни кўрсатишган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида парк маъмурияти билан боғланишга уринишларим натижа бермади. Раҳбариятнинг мижозларга муносабати аянчли аҳволда. Тошкент шаҳар ҳокимияти ва “Tashkent city park” маъмуриятидан ҳолат юзасидан изоҳ беришларини сўраб қоламан”, дея қўшимча қилади Обиджон Латипов.

“Tashkent city” билан боғлиқ жумбоқли вазиятлар наинки лойиҳа масъуллари, балки тегишли давлат идоралар томонидан ҳам жиддий эътиборга олинишига умид қилиб қоламиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//