Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга энг кўп саёҳат қилмоқда?

Сақлаш
10:43 / 21.02.2026 18 0

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

 

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда кўрсаткич деярли 38,2 минг нафарга ёки 6,9 % га ошганини кўриш мумкин.

 

Жорий йилнинг илк ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 232 174 нафар;

Тожикистон — 98 659 нафар;

Қозоғистон — 88 012 нафар;

Саудия Арабистони — 62 655 нафар;

Россия — 32 291 нафар;

Туркия — 17 288 нафар;

БАА — 16 030 нафар;

 

Таиланд — 6 890 нафар;

Хитой — 6 117 нафар;

Миср — 4 585 нафар.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//