Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026-йилдан бошлаб камида 15 йил педагогик иш стажига ва олий малака тоифасига эга бўлган педагогларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бошланғич бадалининг 25 фоизини қоплаб бериш учун давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Қарорга асосан:
➖ ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорларидан келиб чиқиб аниқланади;
➖ субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади ҳамда ушбу жараёндаги барча хизматлар бепул кўрсатилади;
➖ субсидия олиш учун келиб тушган аризалар “subsidiya.idm.uz” электрон платформаси орқали инсон омилисиз кўриб чиқилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidyplatform.mf.uz” тўлов платформаси орқали автоматик тарзда тўлаб берилади;
➖ мазкур субсидияларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан ҳар йили 200 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади;
Шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган тегишли Низомга асосан:
➖ субсидия ариза берувчининг рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади;
➖ педагоглар субсидия олиш учун давлат хизматидан фойдаланиш учун тегишли сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда Марказ ходими орқали тўлдириши мумкин;
➖ сўровномада кўрсатилган маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги бўйича автоматик равишда текширилади;
➖ баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, ариза берувчига субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги электрон ҚР-код қўйилган хабарнома бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПдаги шахсий манзилига юборилади;
➖ хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади ҳамда мазкур шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатларни тижорат банкига тақдим қилади;
➖ тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг беш иш куни ичида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
➖ ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорлари доирасида ажратиладиган ипотека кредити миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган уй-жой қийматининг 15 фоизи миқдорида аниқланади;
➖ ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77629
Жамият
56669
Жамият
55874
Жамият
50938
Жамият
//
Изоҳ йўқ