Жамият
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида фаол фуқаролик позицияси, инновацион ташаббуслари ва жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси билан ажралиб турган ёшларни рағбатлантириш мақсадида янги мукофот — «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» кўкрак нишони таъсис этилди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан мазкур нишон билан тақдирланиш тартиби, номзодларни саралаш мезонлари, шунингдек, мукофотни топшириш механизми белгилаб берилган.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Ҳужжатга кўра, номзодлар рўйхати «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари, мактаблар ва Президент мактаблари ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети битирувчилари, «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси иштирокчилари, шу билан бирга, дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотларида билим ҳамда тажриба орттирган иқтидорли ватандошларни бирлаштирувчи Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамияти доирасида шакллантирилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса ушбу рўйхатни шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш масалаларини ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.
Бунда тақдирлашга оид тақдимномалар ҳар йили 1 мартга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига киритади.
Ишчи гуруҳ ҳужжатларни умумлаштириб, ҳар йил 25 мартга қадар энг муносиб номзодлар бўйича хулоса тайёрлайди.
Бу хулоса асосида ҳужжатлар Республика комиссиясига юборилади.
Республика комиссияси йиғилишида номзодлар фаолияти ўрганилиб, ҳар йили 20 майга қадар тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Чет эл фуқаролари Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тақдирланади.
Кўкрак нишони ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамияти қурултойида топширилади. Уни олган номзодлар бир марталик мукофот билан тақдирланади.
Маълумот учун, нишон давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77636
Жамият
56675
Жамият
55880
Жамият
50944
Жамият
//
Изоҳ йўқ