Маданият
Бобурийлар ҳукмронлиги даврида турли хил олтин ва кумуш тангалар зарб қилинган. Уларнинг баъзилари муомала учун бўлса, баъзилари фақатгина элчилар, сарой аёнлари ва содиқ хизматкорларга шоҳона совға сифатида тақдим қилинган.
Нуриддин Жаҳонгир отаси Акбардан кейин Бобурийлар салтанати тахтига ўтирган. Бунгача у Салим номи билан машҳур бўлган.
Салим номи остида зарб қилинган тангалар Қобул ва Аҳмадобод зарбхоналаридан келтирилган. У ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида отасининг портрети туширилган олтин муҳр чиқарган. Ҳукмронлигининг олтинчи ва тўққизинчи йилларида эса ўзининг портрети туширилган олтин тангалар зарб қилган.
Айрим тангаларнинг олд томонида ҳукмдор қўлида бир қадаҳ шароб ёки Қуръони карим билан тасвирланган бўлса, орқа томонида қуёш фонида тасвирланган шерни кўриш мумкин. Бу тангалар кенг муомалада фойдаланишга мўлжалланмаган, балки элчилар, сарой аёнлари ва содиқ хизматкорларга шоҳона совға сифатида тақдим қилинган.
Жаҳонгир ўз ҳукмронлигининг ўн учинчи йилида осмон буржлари нусхали олтин ва кумуш тангалар чиқаргани билан ҳам шуҳрат қозонган. Ушбу тангаларнинг олд томонида икки мисра форсча шеър, орқа томонида бурж белгилари тасвирланган. У ўзининг таржимайи ҳолида бурж белгилари туширилган тангаларни чиқариш ўзининг шахсий ғояси бўлганлигини қайд қилиб ўтган. Жаҳонгир чиқарган тангаларнинг муҳим хусусияти форс тилидаги байтлар эди. Бундай тангалар турли зарбхоналарда зарб қилинган ва ҳар хил байтлар билан безатилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77629
Жамият
56669
Жамият
55874
Жамият
50938
Жамият
//
Изоҳ йўқ