Иқтисод
Янги автомобиллар учун шартнома тузиш бошланганлиги ҳақидаги хабардан сўнг бир неча соат ичида 13 203 та автомобилга шартнома тузилган. Бу ҳақида “UzAuto Motors” ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Chevrolet Lacetti автомобили учун 6.300 та ва Chevrolet Cobalt модели учун 4 700 та шартнома тузилган. Ушбу автомобиль моделлари харидорлар орасида энг оммабоп моделлар бўлган.
Шунингдек, “Chevrolet Traverse” вa “Tahoe” автомобилларини харид қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланганидан сўнг, дастлабки 20 дақиқада компанияга 200 дан ортиқ буюртмалар келиб тушган. Ушбу автомобилларга ариза қабул қилишнинг илк куни натижаларига кўра, 320 дан ортиқ буюртмалар олинган.
Эслатиб ўтамиз, 3 март куни “UzAuto Motors” автомобиллари учун шартнома тузиш бошланганди. Шунингдек, компания олдиндан тўлов миқдорини 85% дан 50 % га туширган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ