Иқтисод
UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб Chevrolet Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши ҳақида расман маълум қилди.
Қайд этилишича, компания икки йилда автомобилларининг умумий қиймати ўзгармаган, чет эл валютасида эса ҳатто арзонлашган (14%), завод ўз фаолиятини тўхтатмай, барча иш ўринларини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Компания нархларнинг оширилишига қатор сабабларни келтириб ўтган. Хусусан, UzAuto Motors 2019 йилдан бошлаб давлат имтиёзларидан босқичма-босқич воз кечишни амалга оширган.
«Бунинг натижасида UzAuto ва тармоқ корхоналари биргина ўтган йилнинг ўзида бюджетга 5,36 трлн сўм тўлаган бўлса, бу 2018 йилга нисбатан 3 баробар кўп, сўнгги уч йилда эса 13.11 триллион сўмни ташкил этди», дейилади хабарда.
Барча факторлар, жумладан, хом ашё ва материал нархининг ошиши, логистика харажатларининг сезиларли даражада қимматлашиши ва бошқа омиллар автомобиллар таннархининг моделга қараб 1,8-3,1 минг долларга ошишига олиб келган.
«Бозор таҳлили натижаларига кўра, шунингдек, хомашё таннархининг ошиши, коммунал хизматлар учун тарифлар, миллий валютанинг қадрсизланиши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига мувофиқ, UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобилларнинг айрим моделлари учун чакана нархларни янгилашга мажбур», дейилади хабарда.
Шунингдек, таъкидланишича, автомобиль сотиб олишдаги янги шартлар фақатгина юқоридаги санадан бошлаб тузилган шартномалар учун амал қилади.
UzAuto Motors компанияси Gentra, Cobalt, Nexia, Spark’нинг 10—12 фоизга ошган нархлари:
• Gentra 3-позиция — 153 506 000 сўм;
• Gentra 1-позиция — 128 284 000 сўм;
• Cobalt AT/plus — 125 795 000 сўм;
• Nexia-3 AT/plus — 119 921 000 сўмдан;
• Spark 4-позиция — 104 095 000 сўм.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ