Жамият
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида юртбошимизнинг 2021-йил 24-август куни имзолаган фармонига асосан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланганим чексиз қувонч бахш этди. Бу мукофотни нафақат менга, балки Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимида тиним билмай ишлаётган ҳамкасбларим меҳнатига берилган баҳо деб биламан.
Маънавият соҳаси ва партия фаолияти ўзаро ҳамоҳангдир. Кейинги йилларда маънавият, маърифат, маданият соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Биргина Фарғона мисолида айтадиган бўлсам, вилоят марказида замонавий услубда Театр-концерт саройи, маданият марказлари, Риштон туманида Ўзбек-тожик дўстлик маданият уйи, Марғилон шаҳрида Ижод мактаби, Бувайда туманида Маънавият ва маърифат маскани каби кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу йил вилоят миқёсида “Маънавият фестивали” юқори савияда ўтказилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли (2021-йил 26-март) қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда қуйи тизмларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, қўшимча штат бирликлари ажратилди. Жумладан, Фарғона вилоят бўлими ва ҳудудий шаҳар, туман бўлинмаларига 34 та штат бирлиги ажратилиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирила бошлади.
Улкан ўзгаришлар палласида давлатимизнинг юксак мукофоти билан тақдирланганим зиммамга катта масъулият юклаши билан бирга, беқиёс куч-ғайрат бағишламоқда. Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида бор имкониятимни сафарбар этаман. Шундай эътиборга муносиб бўлишга интиламан.
Хурсаной ИСЛОМОВА,
Маънавият ва маърифат маркази
Фарғона вилоят бўлими раҳбари
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ