«Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди

Сақлаш
15:57 / 31.08.2021 1023 0

Тошкент вилояти, Қибрай туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Масс-медиа фонди матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Масс-медиа фонди матбуот хизмати


— Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади.  Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.  Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда, — деди Президент.


Мамлакатимиз раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси барпо этилиши ва унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини, шунингдек, мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча бунёд этилишини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//