Жамият
Президент раислигида 2021-йил 19-январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ҳамда жорий йил 26-мартдаги қарор асосида Қарши шаҳрида қурилган Маънавият маскани кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилди.
Маънавият масканининг биринчи қаватида нуронийлар ҳордиқ чиқариши учун жой ва мажлислар зали ўрин олган. Унда Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими ҳам жойлашган.
Шу муносабат билан кеча ушбу масканда “Янги Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти асослари” мавзусида ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари, жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам қатнашди ва сўзга чиқди.
Сўнгра галдаги вазифаларни самарали бажариш, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича фикрлашиб олинди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ