
Иқтисод
Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
Президент йиғилишда яна бир масала — жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгаллаётганини таъкидлади.
«Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак», — деди давлатимиз раҳбари.
Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилди. Бунда:
● электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;
● электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ