Сиёсат
Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашди.
Қозоғистон Президентининг таъкидлашича, «Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир, шунинг учун биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бизнинг иттифоқчилик муносабатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва маданий соҳалар каби кенг қамровга эга».
Тоқаев Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имконини берган Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини ҳам юқори баҳолади.
Ўз навбатида Н.Исмоилов Қ.Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ