Дарахт кесилмайди, тамом! – Руслан Давлетов Юнусободда бетонлаб кетилган дарахтлар ҳақида

Сақлаш
18:45 / 07.02.2022 853 0

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 3 февраль куни тадбиркор дарахтларнинг тагини бетонлаб ташлаганди. Шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга туманнинг Шаҳристон ва А.Темур кўчалари кесишмасидаги ҳудудни тендер асосида салкам 1 миллиард сўмга сотган. Тадбиркорга эса жиноят иши қўзғатилган эди.

 

Адлия вазирлигида Руслан Давлетов мазкур воқеа юзасидан фикрларини билдирди.

 

«Ҳаммаёғи дарахт бўлган ерни ҳам сотиш мумкин. Бунга қонунчилик нуқтаи назаридан ҳеч қанақа чекловлар йўқ. Лекин Президент киритган мораторий тургандан кейин уларга тегиниш мумкинмас. Сиз уни қайси мақсадда олган бўлсангиз ҳам, дарахтга теголмайсиз. Тегсангиз, жиноят қилган бўласиз. Демак, нима қоляпти? Буни тегишли давлат органлари яхшилаб назорат қилиши керак, ким шу ишни қилса, унга жазо муқаррарлигини таъминлаши керак. Мана шунда муаммо бўляпти.

 

Дарахт кесилмайди, тамом! Бу ерда тадбиркорнинг ҳеч қандай ҳуқуқи поймол бўлмайди. Ҳозир битта дарахт кесилса, ҳам дод деяпмиз. Жамият сифатида улғайяпмиз, яъни дарахт бизга қанчалар муҳимлигини ҳамма тушуниб етяпти. Бу соҳанинг энг асосий эгаси – Экология қўмитаси. Унда 12 мингта одам ишлайди, қаттиқ туриб бошқарса бўлади. Агар яқинда келган янги раҳбари яхши ишласа, ўша ўн икки минг одамни ҳам ишлатса бўлади», деди Руслан Давлетов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//