Шаҳрисабзда поликлиника бошлиғи ер сотаётган вақтда қўлга тушди

Сақлаш
10:51 / 07.02.2022 848 0

Шаҳрисабз туманида поликлиника бошлиғи фуқарога ноқонуний ер сотаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот котиби хабар берди.

 

Қайд этилишича, Шаҳрисабз тумани поликлиника бошлиғи фуқарога 20 сотих ерни ноқонуний сотиш мақсадида 2000 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушган. Шунингдек, Шаҳрисабз тумани тиббиёт бўлими бошлиғи вазифасидан озод этилган.

 

Йиғилиш давомида қатор масалалар танқидий кўриб чиқилган. «2021 йилда Қашқадарёдаги ҳокимликларнинг ер ажратиш бўйича 230 та қарори бекор қилинди. У қарорлар амалга ошганда давлатга 100-200 миллиардлаб зарар етган бўлар эди», деган Муратжон Азимов.

 

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 50 минг долларни олган пайтида қўлга олингани хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//