Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди

Сақлаш
15:11 / 07.02.2022 917 0

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 50 минг долларни олган пайтида қўлга олинган. Бу ҳақида вилоят ҳокими Муроджон Азимов иштирокидаги аппарат йиғилишида маълум қилган.

 

Қайд этилишича, Миришкор тумани ҳокимининг 2021 йил сентябрь ойидан бери Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган ўринбосари У.Я. фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб, 80 минг доллар сўраган. 2022 йилнинг 5 февраль куни сўралган пулнинг 50 минг долларини олаётган пайтида қўлга тушган.

 

«Миришкорда, Муборакда "участкавой" бўлиб ишлаган, вилоят ИИБда бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган муттаҳам 80 минг доллар сўраб, 50 минг доллар билан қўлга тушган», — деган вилоят раҳбари.

 

Таъкидланишича, вилоят ҳокими мазкур маълумотни жамоатчиликка очиқлаб, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаевга ҳам дакки берган. Шерали Санаев эса бу ҳолат туман учун иснод бўлганини, ҳокимлик вакилларининг юзи ерга қараганини билдириб, «Бизни айбимиз бу, ҳуқуқ тартибот органлари билан тизимли ишни йўлга қўйишни келишиб олдик. Ваъда бераман энди бундай бўлмайди», — деган.
 

МБош прокурорининг матбуот котибининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//